Сенат раиси БМТ бош котиби билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Сенат раиси Танзила Норбоева Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро алоқалари тобора кенгайиб бораётгани, иқтисодиёт, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва таълим йўналишларидаги ҳамкорликнинг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон БМТ доирасида жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланган, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга амалий ҳисса қўшаётган ташаббусларни илгари суриб келаётгани қайд этилди.
А.Гутерриш Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ижобий ҳолатида Ўзбекистоннинг муҳим ролига алоҳида тўхталиб ўтди. “Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиё бугун аҳил-иноқ яшамоқда, мамлакатлар барча соҳаларда жадал ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари ҳам фаолияти ишончли қўлларда бўлган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди”.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ташаббусларини халқаро майдонда илгари суриш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни қўллаб-қувватлашда БМТ билан конструктив ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
10:30 / 29.10.2024
БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
15:30 / 26.10.2024
БМТ: уруш Ғазонинг ривожланишини 70 йил орқага сурди
13:50 / 26.10.2024