Beeline Uzbekistan BeeMarket билан маркетплейслар бозорига чиқди
Beeline Uzbekistan билан онлайн-харидлар янада қулайлашмоқда: биргина BeeMarket платформасининг ўзида маҳсулотларнинг кенг танлови, шаффоф нархлар ва қулай харидлар мужассам.
BeeMarket нима? Бу ерда ҳар бир мижоз ўзига керак бўлган деярли барча нарса ва ундан ҳам кўпини топиши мумкин бўлган интернет-дўкон: смартфон ва аксессуарлардан бошлаб то маиший техника ва электроникагача, бу Ўзбекистондаги аксарият электрон тижорат ўйинчиларининг таклифларини ўзида жамлаган маркетплейсдир. Янги маркетплейснинг синов даври ўтган йилнинг кузида муваффақиятли амалга оширилди, энди у мижозларни қабул қилишга тайёр.
Шаффофлик BeeMarket’нинг асосий иш тамойилидир. Мижозларга бир жойда турли хил таклифлар орасидан керакли маҳсулот ва сотувчини танлаш ва фойдали харид қилиш имконияти берилади.
Маркетплейс турли хил маҳсулотлар ассортиментини таклиф этади: смартфонлар ва аксессуарлар, офис техникаси, шунингдек, маиший техника ва электрониканинг катта танлови.
Қулайлик BeeMarket’нинг яна бир муҳим афзаллиги ҳисобланади. Нархларни таққослаш хизмати сизга керакли маҳсулотни топиш, турли дўконлардан таклифларни солиштириш, техник хусусиятлар ва энг фойдали вариантни танлаш имконини беради.
Онлайн-дўкон платформасида ҳам Beeline Uzbekistan’дан, ҳам мамлакатнинг электрон тижорат етакчиларидан таклифлар тақдим этилади. Ҳозирда барча Beeline харидорлари учун бепул етказиш хизмати, савдо офисларидан товар олиб кетиш имконияти мавжуд, қолаверса, хариддан сўнг мижозлар 1 ойлик BeelineTV промокоди кўринишидаги бонусга эга бўладилар. Beeline Uzbekistan абонентлари учун махсус бонус – 3 ой давомида 15 ГБ интернет-трафик тақдим этилади. Digital-оператордан BeeMarket’даги товарларни 100% олдиндан тўлов ёки муддатли тўлов эвазига сотиб олиш мумкин.
«Биз ўз мижозларимизга Ўзбекистон онлайн-бозорининг янгича кўринишини таклиф қилишга интиламиз, шунда ҳар бир мижоз «Электроника» ва «Маиший техника» тоифаларидан ўзига мос маҳсулотни танлаши ва ўзига ёққан жойдан маҳсулотни сотиб олиши мумкин. Осон ва қулай тарзда пул тежаш мумкин. Биз онлайн ва офлайн ўйинчиларни сайтимизга таклиф қилиб, улар билан трафик, мижозлар ва буюртмаларни баҳам кўришга тайёрмиз. Келинг, бозорни барча томонлар учун шаффоф ва манфаатли қиламиз!» – дея улашади Beeline Uzbekistan электрон тижорат хизмати раҳбари Александр Корнилов.
Лойиҳанинг яқин режалари қаторига бозорни Beeline Uzbekistan иловасига интеграциялаш ва товарларни қулай излаш ва буюртма қилиш учун Telegram-ботни ишга тушириш, шунингдек, бозорнинг турли офлайн-ўйинчилари билан ҳамкорликни кенгайтириш киради.
market.beeline.uz ҳаволаси орқали ўтинг ва BeeMarket’да завқ ва ишонч билан харид қилинг!
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
13:00 / 29.08.2024
Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
10:00 / 05.08.2024
Beeline Uzbekistan Top Employer мақомига эга бўлди
12:00 / 25.07.2024
Бухоро ва Навоий вилоятларида Beeline Uzbekistan мобил интернети тезлашди
12:00 / 19.07.2024