Ўзбекистон | 08:01 / 20.06.2024
13100
2 дақиқада ўқилади

Газ ва "свет"дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайси ҳудудларда кўпроқ кузатилаётгани айтилди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан 15 июнигача газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 552 миллиард 500 миллион сўмлик зарар етказилган. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2024 йил 1 январдан 15 июнгача ўтказилган 40,8 мингта назорат тадбирлари чоғида жами 38,8 мингта ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Мазкур ноқонуний ҳолатларнинг 13,5 мингтаси табиий газдан, 25,3 мингтаси эса электр энергетикасидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқдир.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Навоий, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ аниқланган.

Мамлакатда айрим ҳуқуқбузарлар томонидан ҳисобот даврида 255 миллиард 200 миллион сўмлик табиий газ ҳамда 297 миллиард 300 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 552 миллиард 500 миллион сўмлик зарар етказилган.

Уларга нисбатан 220,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича 236 та ва 139,5 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича 479 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 17,2 мингта маъмурий ҳамда 715 та жиноий иш расмийлаштирилиб, айбдорлар тегишли тартибда жазога тортилди.

Мавзуга оид