Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Қорақалпоғистон Республикасида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Беруний туманида “Т.Ч.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр энергияси тармоғига уланган. Оқибатда жами 288,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, департаментнинг Хўжайли ва Элликқалъа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Н.Ж.” оилавий корхонаси ва “Д.С.” МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. Натижада жами 210,5 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
11:31 / 27.11.2024
Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
17:03 / 16.11.2024
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
16:58 / 16.11.2024