Жамият | 18:44 / 03.07.2024
3632
4 дақиқада ўқилади

«Мактабларда ўрнатилган панелларнинг қуввати бор йўғи 2-3 та компютер ва 5-6 та ёритиш чироқларига етади» — Бобур Бекмуродов

28 июн куни Олий Мажлис Сенати ва «Юксалиш» ҳаракати ташаббуси билан «Муқобил энергия ресурсларини ривожлантириш, хусусан аҳоли, тадбиркорлик субектлари ва ижтимоий объектларда қуёш станцияларини ўрнатиш» мавзусидаги жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Унда сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

«Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шу боис, мамлакатимизда ҳам аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиши масаласи долзарб ҳисобланиб, бу борада сўнгги йилларда қатор меъёрий ҳужжатлар, жумладан, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар такомиллаштирилди, шунингдек, Ўзбекистон президенти ва ҳукуматнинг бир қатор қарорлари қабул қилинди», дейилади «Юксалиш» ҳаракати матбуот хизмати хабарида.

Эшитувда «яшил» энергетикани ривожлантириш, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш, шу жумладан, аҳоли, тадбиркорлар ва ижтимоий соҳа объектларида қуёш панелларини ўрнатиш орқали энергия тежамкорлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар бўйича Энергетика вазирлиги вакиллари ҳисоботи тингланди.

Амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирги кунда республика бўйлаб умумий қуввати 1800 МВт.дан юқори бўлган 9 та қуёш фотоэлектр станциялари ва 1 та 200 МВт шамол электр станцияси ишлаб тургани ва гидро электр станцияларида ишлаб чиқарилаётган қувватларни қўшиб ҳисоблаганда яшил энергиядаги улуш қарийб 25 фоиздан ошгани таъкиддланди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу станцияларда 1 532 млн КВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган. Йил якунига қадар шамол ва электр станцияларининг умумий қувватини 4 200 МВт.га етказиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли қарорига кўра ташкил қилинган «Яшил энергия» компанияси томонидан ҳар бир ҳудудга икки нафардан вакил бириктирилиб, манзилли рўйхат шакллантирилган.

Унга кўра, Яшил энергия компанияси томонидан республика бўйича 895 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига жами 40 МВт қувватда қуёш панеллари ўрнатилган.

Шу билан бирга, соҳадаги муаммо ва камчиликларга тўхталиб ўтилди.

«Хусусан, «Фарғона вилоятида ўтказилган жамоатчилик мониторингларида муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш мақсадида ижтимоий объектларга қуёш панеллари ўрнатилиши жараёнларида бир қатор хато ва камчиликларни кузатдик. Масалан мактаб, маҳалла ва тиббиёт муассасаларида ўрнатилган панелларнинг қуввати бор йўғи 2-3 та компютер ва 5-6 та ёритиш чироқларига етади, холос. Ўрнатилган қуёш панелларига хизмат кўрсатувчи мутахассислар етишмайди», – деди «Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов.

Мутасадди ташкилот вакиллари бунга жавобан бугунги кунда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ягона техник талаб ва стандартлар ишлаб чиқилгани ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

Эшитув якуни бўйича муқобил энергия ресурсларини ривожлантириш бўйича келгусида амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар берилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!