Татаристонда оғир автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқароси ва унинг онаси ватанга қайтарилди
Беморнинг онаси ўғлини Ўзбекистон олиб кетиш учун молиявий кўмак сўраб Қозондаги Бош консулхонага мурожаат қилган. Унинг мурожаати ижобий ҳал этилган.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси кўмагида Татаристон ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида оғир тан жароҳати олган юртдошимиз ва унинг онаси ватанга қайтарилган. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 1 сентябр куни Татаристон ҳудудидан ўтувчи трассада Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда Ўзбекистон фуқароси Т.Ж. оғир тан жароҳати олган ва у зудлик билан Алметевск туманлараро кўп тармоқли шифохонасига ётқизилган.
Беморнинг онаси ўғлини Ўзбекистонга олиб кетиш учун молиявий кўмак сўраб Қозондаги Бош консулхонага мурожаат қилган. Ўзбекистон дипломатлари жабрланган фуқарога барча турдаги консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатган. Хусусан, шифокорлар ва бошқа идоралар билан зарур учрашувлар ўтказилган ҳамда ҳолат доимий назоратга олинган.
Шунингдек, мазкур ариза асосида Бош консулхона ходимлари томонидан бемор T.Ж.ни мамлакатимизга қайтариш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари амалга оширилган.
Натижада ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олган Т.Ж. ҳамда унинг онасига "Қозон–Тошкент" авиақатновига чипта олиб берилган ва улар 26 сентябр куни ватанга қайтарилган.
Мавзуга оид
11:11 / 25.12.2024
Тошкентда логопед марказида бемор болалар даволанган. ССВ марказда тиббий лицензия бўлмаганини маълум қилди
13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
10:50 / 24.10.2024