Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
Россия пойтахтида 2025 йилдан бошлаб чет элдан келган ишчилар учун патент миқдори 8,9 минг рублни ташкил этади.

Фото: Коммерсантъ
Москвада 2025 йилдан бошлаб чет элдан келган ишчилар учун патент миқдори 8,9 минг рублни ташкил этади. Бу амалда белгиланган нархлардан 1,5 минг рублга қимматроқ, дейди Россия пойтахти мэри Сергей Собянин.
«Мигрантлар солиқлар нуқтаи назаридан фуқароларимиз билан таққосланадиган миқдорда пул тўлаши — муҳим масала. Биз фуқароларимизнинг ҳар ойлик даромад солиқлари ўтказмаларидан келиб чиқамиз ва уни шу тоифадаги ишчиларники билан солиштирамиз. Маълумки, улар юқори малакали инсонлар тоифаси эмас. Бугунги кунда ойлик тўланадиган патент 7,5 минг рубл бўлиб, уни даромад солиғи аванси деб ҳисоблаш мумкин. 1 январдан бошлаб у 8,9 минг рубл бўлади», — дейди Сергей Собянин.
Москва мэрининг сўзларига кўра, бу чора-тадбирлар иш берувчиларнинг мигрантлар ва Россия фуқаролари учун харажатларини тенглаштириш имконини беради. «Механизм анча олдин ишлаб чиқилган, у мигрант иш берувчига фуқароларимиздан кўра арзонроқ тушмаслигига қаратилган масалани тартибга солади», — дея таъкидлайди Собянин.
Собяниннинг қайд этишича, Москвада меҳнат патентларини бериш бўйича сезиларли ўсиш кузатилмаяпти, ҳозирда бу қарийб 450 мингтани ташкил этмоқда.
Аввалроқ Москва ҳукумати 2025 йилда тажриба тариқасида мигрантларга хорижлик фуқаронинг электрон гувоҳномасини тарқатишни бошлаши тўғрисида хабар берилганди. Электрон ҳужжат «барча маълумотларни» ўзида жамлайди: Россияга кирилган сана, биометрик маълумотлар, иш жойи ва рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлиги.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

17:25 / 06.03.2025
Москва аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди

00:48 / 06.03.2025
Австрия канцлери қочқинларининг ўз оилалари билан бирлашиш дастурини тўхтатиб қўйди

17:42 / 04.03.2025
Россия ишчи кучи танқислигини Мянмадан мигрантларни жалб этиш орқали қопламоқчи

22:26 / 02.03.2025