Жаҳон | 14:50 / 28.10.2024
2283
1 дақиқада ўқилади

Исроил Байрут жанубига 12 та зарба берди

Зарбалар Исроил армияси вакили томонидан эълон қилинган эвакуация бўйича огоҳлантиришлардан сўнг амалга оширилган.

Фото: Anadolu Agency

Исроил армияси Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий қисмига 12 марта ҳаво ҳужуми уюштирди.

Ливаннинг NNA расмий агентлигига кўра, зарбалар Амиркан ва Ҳурейк аҳоли пунктларига берилган.

Ҳужумлар Исроил армияси матбуот котиби Авихай Адрае X ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида эълон қилган эвакуация ҳақидаги огоҳлантиришлардан кейин содир бўлди.

Ҳужумлар ортидан Исроил армияси вакили Ливан пойтахти жанубидаги учта бинони бўшатиш ҳақида янги огоҳлантириш берди.

Орадан кўп ўтмай, Исроил Бурж ал-Баражине ва Ҳадес аҳоли пунктларига яна учта ҳаво ҳужуми уюштирди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Ҳурайк, Бурж ал-Баражине ва Ҳадесга уюштирилган ҳужумлардан ташқари, Исроил пойтахтга жами 12 та ҳаво ҳужуми уюштирган ҳолда, бир қанча бошқа ҳудудларга ҳам огоҳлантиришсиз ҳужум қилган.

Мавзуга оид