Иқтисодиёт | 21:39 / 01.11.2024
5667
1 дақиқада ўқилади

2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган

Бу қиймат 2026 йил учун 13725 сўм, 2027 йил учун 14150 сўм миқдорида ҳисобланган.

Фото: Shutterstock

2025 йилга мўлжалланган бюджет (*.pdf) параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган. Бунга иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров эътибор қаратди.

Қайд қилинишича, 2025 йилда ЯИМ ҳажми 1629 трлн сўмга ёки доллар эквивалентида 123 млрд долларга етиши мақсад қилинган. Бу ва бошқа ҳисоб-китобларда АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача йиллик қиймати 13250 сўмдан киритилган (2026 йил учун 13725 сўм, 2027 йил учун 14150 сўм).

Унинг таъкидлашича, 2023 йил учун норасмий ва яширин иқтисодиёт қўшилиб қайта баҳоланган ЯИМ ҳажми 101,5 млрд доллар миқдорида кўрсатилган, 2022 йил учун ҳам қайта ҳисобланган.

Аввалроқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилда солиқ сиёсатида қандай ўзгаришларни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид