Ўзбекистон | 22:55 / 30.12.2023
15395
1 дақиқада ўқилади

Тиббий хизматлар ва дори воситаларига берилган ҚҚС имтиёзлари бекор қилинди

2024 йил 1 апрелдан тиббий хизматлар ва Ўзбекистонга олиб кирилган дори воситалари бўйича ҚҚС тўланади.

Фото: Flickr

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, қуйидаги савдо айланмаси бўйича ҚҚС тўланади:

- тиббий хизматлар;

- ветеринария хизматлари;

- дори воситалари;

- ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қуйидагилар бўйича ҚҚС тўланади:

- дори воситалари;

- ветеринария дори воситалари;

- тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашё.

Мавзуга оид