Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иситиш мавсумини бошлашдаги советча қоидадан воз кечиладими?
Амалдаги тартибга кўра, 5 кун давомида суткалик ташқи ҳарорат 8 градусдан паст бўлгандан кейингина иситиш мавсуми бошланиши лозим. Коммунал хўжалик вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраевга кўра, бу борада ёпиқ тизимга ўтиш режалаштириляпти. Бунда истеъмолчилар таъминотни ўзи хоҳлаган пайтда ёқиши ва ўчириши мумкин бўлади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда иситиш мавсумининг кеч бошланиши норозиликларга сабаб бўлиб туради. Масъуллар бу борада совет пайтидан қолган қоидани рўкач қилади. Бу қоидага кўра, иситиш мавсуми – 5 кун давомида суткалик ташқи ҳарорат 8 градусдан паст бўлгандан кейинги, яъни 6-кундан бошланиши керак.
Бугун, 2 декабр куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар бу қоидани ўзгартириш режаси бор-йўқлигини сўради.
“Бу тартибга қайсидир йил амал қилинади, яна қайсидир йил амал қилинмайди. Бунда ишлар амалдорларнинг шахсий хоҳишига кўра бўладими ёки аниқ бир мезонлар борми?” дея савол берилди масъулларга.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраевга кўра, бу борада ёпиқ тизимга ўтиш режалаштирилган.
“Тўғри, бу – СССР пайтида қабул қилинган қоида. Бугунги кунда уни такомиллаштириш учун ягона ечим – ёпиқ тизимга ўтиш. Яъни ёпиқ тизимга ўтиб, индивидуал иссиқлик пунктларида ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бошқарув сервис компаниясига келиб тушган мурожаатга қараб, аҳоли таъминотни ёқади ва ўчиради. Ертўла қисмида ўрнатилган ҳисоблагичга қараб, тўлов амалга оширилади.
Бугунги кунда Тошкент шаҳридан ташқари вилоятларда 8 градусга қараб ўтирилмасдан, таъминотчи ёки истеъмолчиларнинг ташаббуси билан иссиқлик ёқилган жойлар жуда кўп бўлди. Айниқса ижтимоий соҳа объектлари – мактаб, боғча ва касалхоналарда мурожаатга қараб ёқилди. Давлатимиз томонидан қўйилган талаб – ёпиқ тизимга ўтиш. Бу иссиқлик ресурсларини 30 фоизгача қисқартириш имконини беради.
Битта нарсани айтиб ўтишим керак, СССР пайтида 8 градуслик тизим жорий этилган бўлса-да, бугунги кунда [ўша пайтга нисбатан] битта амал қилинмаётган жиҳат бор. Ташқи ҳаво ҳарорати эътиборга олинмаган ҳолда, ижтимоий соҳа объектларида 15 октябрдан иситиш ёқилиши керак бўлган. Шу нарсага охирги йилларда амал қилинмаяпти.
Прогноз бор, келгуси жараёнда совиб кетиш хавфи бўладиган бўлса, бу нарсага амал қилинмайди. Агар 1 кунлик совуқ бўлиб, яна ҳаво исиб кетадиган бўлса, бу нарсага амал қилиб келинган”, деди Илҳом Тўраев.
Журналистлар айни пайтда амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2014 йилда қабул қилинганини эслатиб, нима учун ўша пайтда СССР даврида ўрнатилган тизимдан воз кечилмаганини сўради.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Обиджон Мўминовнинг таъкидлашича, 10 йил олдин бу масалага ечим топилмаган.
“Мана шу нарсага ечим ўша пайти топилмагани учун шунақа қилинган. Ечим нима учун топилмаган. Тизимларимиз – 50-60 йил олдин қурилган нарсалар. Кўп нарса маънан эскирган. Тизимни модернизация қилиб, янгиласак, сизлар айтган нарса бўлади. Ҳозир ҳам ҳаракат бўляпти. Тизимни мослашувчан қилишимиз керак, бунинг учун техник жиҳатлар ўзгариши лозим. Ана шунга ҳаракат кетяпти. Водий вилоятлари, Қашқадарёда янги тизим қуриляпти. Уларни ҳароратдан келиб чиқиб мосласа бўлади.
Бу тизимлар жуда катта миқдорда энергия талаб қилади ва мураккаб технологик жараён. Уни бугун ёқиб, эртага ўчириб қўя олмаймиз. Асосий омил шу.
Veolia ўзининг янги тизимини олиб киряпти. Бу ҳам босқичма-босқич амалга оширилади ва катта миқдорда маблағ ва вақт ресурсини талаб қилади. Бунга босқичма-босқич келяпмиз. Йирик объектларимизга озгина вақт керак, бунга ҳам олимлар ишлаши керак, ҳам техник қурилмаларини алмаштириш керак”, деди Обиджон Мўминов.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш: алгоритмлар миямизни қандай бошқаради?
Соғлом ҳаёт | 10:41
-
Илон Маскнинг Starlink интернети Қозоғистонда расман ишга тушди
Фан-техника | 10:22
-
Путин билан учрашув Трамп учун ён бериш эмас – Рубио
Жаҳон | 10:18
-
Эрдўғаннинг шахсий маълумотлари ҳакерлар қўлига ўтгани маълум бўлди
Жаҳон | 09:57
Мавзуга оид

21:53 / 10.07.2025
“Медгородок”даги каби воқеа такрорланмаслигига кафолат борми?

19:04 / 09.04.2025
Тошкентнинг бешта туманида иссиқлик тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилади

21:16 / 26.03.2025
Кўп қаватли уйларни иситиш ёпиқ тизимга ўтади. Бу қандай ишлайди?

17:12 / 26.03.2025