Ар-Риёд Германия ҳукуматини теракт хавфидан бир неча бор огоҳлантиргани маълум бўлди
Der Spiegel Саудия Арабистони ҳукумати Магдебургда инсонлар устига машина ҳайдаганликда гумонланаётган шахс ҳақида Германияни бир неча бор огоҳлантиргани ҳақида ёзди.
Саудия Арабистони ҳукумати Магдебургдаги рождество ярмаркасига ташриф буюрган инсонлар устига машина ҳайдаганликда гумонланаётган шахс ҳақида Германияни бир неча бор огоҳлантирган, деб ёзади Der Spiegel.
Нашр маълумотларига кўра, Ар-Риёд Германия хавфсизлик органларига бу турдаги хабарномалардан уч маротаба юборган.
Bild’нинг полицияга алоқадор манбаларига таяниб ёзишича, ҳуқуқ-тартибот органлари машинани инсонлар устига ҳайдаган Талеб А.нинг қонидан гиёҳвандлик воситаларини топган. Нашр суҳбатдошларига кўра, қон таҳлилида ўтказилган биринчи тест ҳайдовчида етти турдаги гиёҳванд модда борлигини кўрсатган. Гумонланувчи айнан қанақа наркотик моддалар таъсирида бўлганига аниқлик киритилмаган.
20 декабр куни Магдебургдаги рождество бозорига ташриф буюрувчилар устига катта тезликда машина ҳайдалиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ инсон жароҳат олди. Welt газетасининг ёзишича, ҳужум қилган шахс 1974 йилда туғилган эркакдир. У — Саудия Арабистонидан 2006 йилда Германияга келган шифокор.
Der Spiegel 50 ёшли гумонланувчи Талеб А. психиатр ва психотерапевт эканини аниқлаган. Frankfurter Rundschau газетаси у ҳақида 2019 йилнинг март ойида шундай ёзган: «Толиб ал-Абдулмоҳсен 2006 йилдан бери Германияда яшайди. У Германияга психотерапевт сифатида малака ошириш учун ташриф буюрувчи шифокор бўлиб келган ва кейин бу ердан бошпана сўраган. 44 ёшли эркак сиёсий қочқин мақомига эга».
Мавзуга оид
08:03 / 21.12.2024
Германияда машина рождество бозоридаги кишилар устига ҳайдалди
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
08:10 / 12.11.2024