Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда машина рождество бозоридаги кишилар устига ҳайдалди
Магдебургдаги рождество бозорига ташриф буюрувчиларга катта тезликда машина ҳайдаб борган ҳайдовчи Германияда психиатр бўлиб ишлаган.
Фото: Dörthe Hein/picture alliance/dpa/dpa-Zentralbild
20 декабр куни Магдебургдаги рождество бозорига ташриф буюрувчиларни машина уриб кетиши оқибатида икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Саксония-Анхалт бош вазири Райнер Хазелоффнинг сўзларига кўра, камида 60 киши жароҳатланган. Полиция маълумотларига кўра, камида 15 киши жиддий жароҳат олган. DW 21 декабр, шанба куни эрта тонгда ҳужум қилган шахс ҳақида маълумот берди.
Ҳужум қилган шахс - Саудия Арабистонидан келган шифокор
Welt газетасининг ёзишича, ҳужум қилган шахс 1974 йилда туғилган эркакдир. У - Саудия Арабистонидан 2006 йилда Германияга келган шифокор.
Der Spiegel ҳафталиги 50 ёшли гумонланувчи Талеб А. психиатр ва психотерапевт эканлигини аниқлади. Frankfurter Rundschau газетаси у ҳақида 2019 йилнинг март ойида шундай ёзган: "Толиб ал-Абдулмоҳсен 2006 йилдан бери Германияда яшайди. У Германияга психотерапевт сифатида малака ошириш учун ташриф буюрувчи шифокор сифатида келган ва кейин бу ердан бошпана сўраган. 44 ёшли эркак сиёсий қочқин мақомига эга".
Die Welt нашрининг ёзишича, эркак Магдебургдан 50 км узоқликда жойлашган Бернбург шаҳрида яшаган. Гумонланувчининг яшаш жойида тинтувлар ўтказилган. Газета ижтимоий тармоқларда Taleb Al Abdulmohsen фойдаланувчисининг профилини топди, бу юқорида санаб ўтилган маълумотларга асосланган тавсифга мос келади.
Ижтимоий тармоқларда фаоллик
Der Spiegel нашрининг ёзишича, Талеб А. кўп йиллар давомида ижтимоий тармоқларда хабарлар чоп этишда фаол иштирок этган. Хусусан, Саудия Арабистонидан аёлларга бу давлатдан қандай қочиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берган. Бундан ташқари, у Германияда сиёсий бошпана олишга бағишланган ўз веб-сайтига эга эди.
Немис матбуотига кўра, полиция Талеб А.нинг радикал қарашларга эга эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эди.
Ноябр ойида у X ижтимоий тармоғида «либерал Саудия мухолифатининг талаблари» деб номланган мақолани нашр этди. Биринчи банд шундай: «Германия ўз чегараларини ноқонуний миграциядан ҳимоя қилиши керак».
Жиноятчи бир ўзи ҳаракат қилган
«Ҳозирги маълумотларга кўра, бу жиноятчи бир ўзи ҳаракат қилган, демак, ҳозирги баҳога кўра, энди шаҳар учун хавф йўқ, чунки биз уни (эҳтимол жиноятчи) қўлга олишга муваффақ бўлдик. Ҳозир барча тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда», деди Райнер Хазелофф. У Магдебургда юз берган воқеани «Магдебург шаҳри, федерал ер ва бутун Германия учун фалокат» деб атади.
Саудия Арабистони Германияга Магдебург рождество бозоридаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Тавсия этамиз
Кавказ «Барселона»си. «Қорабоғ» ЕЧЛда тарих ёзмоқда
Спорт | 20:14 / 06.11.2025
Хитойда талаба бўлиш ва яшаш: буни қандай амалга ошириш мумкин?
Таълим | 17:38 / 06.11.2025
“Она учун ясалган печка” – мигрантликдан печкачиликкача
Жамият | 09:05 / 06.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
Жаҳон | 19:21 / 05.11.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
Жаҳон | 23:30 / 07.11.2025
-
Мигрантлар учун имтиёзли суғурта ва автобусларнинг йўналиш рақами кўринмаслиги – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:59 / 07.11.2025
-
Истанбул Бош прокуратураси Нетаняҳуни геноцидда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди
Жаҳон | 22:49 / 07.11.2025
-
Тошкент метроси бекатларида кичик кутубхоналар тармоғи очилди
Жамият | 22:20 / 07.11.2025
Мавзуга оид
08:52 / 07.11.2025
Сўровнома: немисларни энг кўп миграция ва иқтисод ташвишлантиряпти
18:22 / 06.11.2025
Германиялик ҳамшира 10 кишини ўлдиргани учун умрбод қамалди
15:45 / 06.11.2025
ГФР россияликларнинг биометрик бўлмаган паспортлар билан киришини тақиқлайди
08:01 / 06.11.2025