Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бўзатов тумани ҳокими бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманига Ботирбек Уббиниязов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес хабар берди.
16 ноябр куни халқ депутатлари Бўзатов тумани кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими лавозимига Уббиниязов Батирбек Онгарбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлади.
Уббиниязов бугунги кунга қадар Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Бўзатов туманига 2022 йил март ойидан бери Камол Алланиязов ҳокимлик қилиб келган.
Мавзуга оид
14:43 / 04.10.2025
Қорақалпоғистонда "Саҳро садоси" халқаро фестивали бўлиб ўтади
08:50 / 26.09.2025
Қорақалпоғистонда аёл судялар улуши мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткичга етди
13:46 / 23.09.2025
Қорақалпоғистон ёшлари учун давлат ОТМга 500 та мақсадли квота ажратилди
13:26 / 23.09.2025