Ўзбекистон | 15:56 / 24.12.2024
732
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мактабларида Кембриж ўқув дастурини жорий этиш юзасидан музокара ўтказилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва республика идораларнинг соҳа мутахассислардан иборат бўлган Ишчи гуруҳ вакилларининг Буюк Британиянинг Кембриж шаҳрига ташрифи доирасида халқаро стандартларга мувофиқ ўқув дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ўқув тренингларда иштирок этди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, делегациянинг мазкур ташрифи умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш дастури доирасида Cambridge International Education (CIE) ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Унга кўра, CIE томонидан халқаро стандартларга мувофиқ ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича навбатдаги бир ҳафталик ўқув тренингларида ташкил этилди.

Шунингдек, республика мактабларида Кембриж ўқув дастурини жорий этиш ва халқаро стандартларни қабул қилиш орқали ҳудудларда ўқитиш ва таълим сифатини янада ошириш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.

Музокараларда ташкилот билан ҳамкорликда келгусида маҳаллий мутахассисларга давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда консалтинг хизматлари кўрсатиб борилишига эришилди.

Бундан ташқари, делегациянинг Кембриж университетига ташриф буюриб, у ерда таълим соҳасидаги ҳамкорлик ташаббуслари ва тадқиқот имкониятлари билан танишди.

Мавзуга оид