Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
Загребда 19 ёшли йигит мактабга пичоқ билан бостириб кирди ва бир неча кишини жароҳатлади. Етти ёшли қизалоқ вафот этди. Ҳужумчи ўз жонига қасд қилишга уринган ва қўлга олинган. У руҳий касалликдан азият чекаётгани айтилмоқда.
Хорватия пойтахти Загребда, Пречко туманида бир йигит пичоқ билан мактаб биносига бостириб кирди ва бир неча кишини жароҳатлади. Ярадорлардан бири, етти ёшли қиз воқеа жойида вафот этди, деб хабар беради AFP. Ҳужум 20 декабр, жума куни маҳаллий вақт билан соат 9:50 да содир бўлган.
«Мен синглимдан мактабга кираверишда ҳеч ким йўқлигини ва ҳужумчи аввал биринчи синф ўқувчилари синфига, кейин эса бешинчи синф ўқувчилари олдига бостириб кирганини эшитдим», — дея агентлик кечки сменада ўқийдиган 14 ёшли Филиппдан иқтибос келтиради. Бир нечта ўқувчиларнинг ота-оналари HRT телеканалига маълум қилишларича, болалар эндигина нонушта қилиб бўлишган, йигит болани калтаклаганини кўриб, ваҳима тушишган.
Ҳужумда омон қолганлар шифохонада. Гап беш бола ва турли манбаларга кўра бир ёки икки нафар ўқитувчи ҳақида кетмоқда.
Жиноятчи ўз жонига қасд қилишга уринган
Ҳужум қилган шахс 18-19 ёшда — унинг ёши ҳақидаги маълумотлар ҳам турли ОАВда фарқ қилади. Маълум бўлишича, у жиноят жойидан қочиб, яқин атрофдаги тиббиёт муассасасига яширинишга уринган, кейин эса худди шу пичоқни ишлатиб, ўз жонига қасд қилган. Полиция уни ҳибсга олди.
Йигит шу мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлиб, қўшни ҳудудда яшаган, деди Хорватия ички ишлар вазири Давор Божинович журналистларга. Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳужумчига руҳий касаллик ташхиси қўйилган ва у бир йил аввал ўз жонига қасд қилишга уринган.
Мавзуга оид
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифа”га ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
07:22 / 12.09.2022
ИИББ 142-мактабда ўқувчилар текширилгани бўйича изоҳ берди
16:39 / 08.09.2022