«Афросиёб» поезди энди Каттақўрғонда ҳам тўхтаб ўтади
2025 йилдан «Афросиёб» тезюрар поезди Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ҳам тўхтаб ўтишни бошлайди. Шунингдек, Булунғур—Самарқанд шаҳри—Жума—Каттақўрғон шаҳри йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
«Афросиёб»нинг Каттақўрғон бекати ташкил этилади, деб хабар беради Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори президент қарори билан тасдиқланган «Самарқанд вилоятининг туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури»да ушбу бекат фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига 2025 йилда «Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро йўналишида Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтишини ҳамда Самарқанд—Каттақўрғон электр поезди йўналишларини ташкил этиш вазифалари топширилган.
Шунингдек, Булунғур—Самарқанд шаҳри—Жума—Каттақўрғон шаҳри йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган. Бунинг учун замонавий поезд вагонлари олиб келиш, оралиқ тўхташ темирйўл бекатлари инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилган.
Аввалроқ «Афросиёб» тезюрар поездлари 7 декабрдан Хивага қатнай бошлаши рад этилганди. Бухоро ва Хива шаҳарлари ўртасида тезюрар Афросиёб поезди қатнови йўлга қўйилиши тўғрисида 2021 йилда хабар берилган. Ўшанда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ғарбидаги йирик шаҳар марказларини боғловчи 465 километрлик темирйўл линиясини электрлаштириш, темирйўл хизматларини яхшилаш ҳамда минтақада савдо ва туризмни ривожлантириш учун 162 миллион долларлик кредит ажратилишини маъқуллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 2 февралдан бошлаб, Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қатнаётган «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилган эди.
Тавсия этамиз
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди
Ўзбекистон | 14:22 / 16.01.2025
«Ташаббусли бюджет»га айрим ўзгаришлар киритилди
Ўзбекистон | 13:13 / 16.01.2025
Байроқдаги янги юлдузлар: АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган?
Жаҳон | 18:08 / 15.01.2025
Қонуний такси бозори қарийб 6 трлн сўмгача ўсди
Иқтисодиёт | 09:47 / 15.01.2025
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
14:53 / 06.12.2024
Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади
21:49 / 14.10.2024
«Афросиёб» поезди бирор йил даромад кўриб ишламаган — «Ўзбекистон темирйўллари» раиси
18:34 / 07.10.2024