«Афросиёб» тезюрар поездлари 7 декабрдан Хивага қатнай бошлаши рад этилди
Ижтимоий тармоқларда 7 декабрдан Хива шаҳрига юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари қатнай бошлагани ҳақида маълумотлар тарқалди. «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ 7 декабрдан Хива шаҳрига «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилиши тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди.
Ижтимоий тармоқларда 7 декабрдан Хива шаҳрига юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари қатнай бошлагани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. «Ўзбекистон темирйўллари»нинг маълум қилишича, ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Таъкидланишича, Бухоро—Урганч—Хива темирйўл участкасини электрлаштириш ишларини якунлаш доирасида битта юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди синовдан ўтказилган.
«Ушбу босқич янги маршрутни синовдан ўтказиш ва инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини текшириш дастурининг бир қисмидир.
Биз барча ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини бундай турдаги маълумотларни олиш ва тарқатишда эҳтиёт бўлишга чақирамиз», — дейилади хабарда.
Бухоро ва Хива шаҳарлари ўртасида тезюрар Афросиёб поезди қатнови йўлга қўйилиши тўғрисида 2021 йилда хабар берилганди. Ўшанда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ғарбидаги йирик шаҳар марказларини боғловчи 465 километрлик темирйўл линиясини электрлаштириш, темирйўл хизматларини яхшилаш ҳамда минтақада савдо ва туризмни ривожлантириш учун 162 миллион долларлик кредит ажратилишини маъқуллаган эди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

07:34 / 16.04.2025
Хивада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

16:40 / 18.12.2024
Қишки таътил вақтида Тошкентдан Самарқанд ва Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

18:12 / 14.12.2024
«Афросиёб» электропоездлари йўловчи жадвалига ўзгартиришлар киритилди

08:53 / 28.09.2024