Жаҳон | 08:04 / 03.01.2025
5266
3 дақиқада ўқилади

Фицо газ транзити туфайли украиналикларга ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди

Словакия бош вазири Роберт Фицо Россия газининг Украина орқали транзитини тўхтатишни Володимир Зеленский томонидан «саботаж» деб атади ва украиналик қочқинларга ёрдамни камайтириш билан таҳдид қилди.

Фото: Sean Gallup / Getty Images

Словакия бош вазири Роберт Фицо украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлашни камайтириш билан таҳдид қилди, бунга Киев «Газпром» билан Россия газини Украина орқали етказиб бериш бўйича келишувни узайтирмагани сабаб бўлди. Сиёсатчи бу сўзларни 2 январ, пайшанба куни Facebookʼда эълон қилинган видеомурожаатида айтди.

Фицо Зеленскийни «саботаж»да айблади

«Мен SMER-SD партиям коалицияда электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиш ва Словакияда Украина фуқароларини қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада қисқартириш бўйича муҳокама қилишга тайёрлигини эълон қиламан», — дея Reuters Фицо нутқининг словак тилидан таржимасини тақдим этди.

«Суверен Словакия учун ягона муқобил — бу транзитни қайта тиклаш ёки деярли 500 миллион евро миқдоридаги давлат даромадларининг йўқотилишини қоплайдиган компенсация механизмларини талаб қилиш», — дея қўшимча қилди сиёсатчи.

У Украина орқали газ транзитининг тўхтатилишини Володимир Зеленский томонидан «саботаж» деб атади. «Украина президенти В.Зеленский Словакия Республикасининг давлат молиясига зарар етказа бошлади. Словакия суверен давлат эканлигини кўрсатиши керак», — деб ёзди Фицо Facebookʼдаги видео остида.

Зеленский: Словакларга РФдан газ учун товон пули таклиф қилинган

Украина Словакияга Россия газининг Украина орқали транзитини бекор қилиш билан боғлиқ йўқотишлар учун компенсация тўлашни, шунингдек, Европа Иттифоқидан муқобил етказиб беришни топишда ёрдам беришни таклиф қилди, бироқ Словакия бош вазири Роберт Фицо барча таклифларни рад этди. «Биз буни қилишга тайёр эдик, Фицо словакияликлар учун товон пулини истамади ва у негадир Москвани фойдалироқ деб ҳисоблайди», — деди Украина президенти 23 декабр куни. У бу таклиф «айнан словаклар учун» берилганини таъкидлади.

Украина президенти Фицони Россия президенти Владимир Путин билан «махфий келишувлари»да ва «пул учун курашаётганликда, аммо бу пуллар Словакия учун назарда тутилмаганликда» айблади. «Бу давлат манфаатлари йўлида савдо қилиш ёки ўз чўнтагига ишлаш», — дея хулоса қилди Зеленский. Шунингдек, у Словакия бош вазирининг ҳаракатлари сабабларини «Европада тушунмаётган одамлар йўқлигини» таъкидлади.

Мавзуга оид