Қора денгиздаги мазут Қрим қирғоқларигача етиб борди
15 декабр куни нефт танкерлари ҳалокатга учраганидан кейин Қора денгизга тўкилган мазут биринчи марта Қрим пляжларида аниқланди. Россия Федерацияси Денгиз қутқарув хизматининг билдиришича, бу тарихдаги биринчи шундай авариядир.
Декабр ойида Қора денгизга тўкилган нефт маҳсулотлари Қрим қирғоқларигача етиб борди. Бу ҳақда 2 январ, пайшанба куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қрим пляжларида нефт маҳсулотлари
Пайшанба куни эрталаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қрим Республикасида нефт маҳсулотлари аниқлангани юзасидан ҳеч қандай далил топилмагани» ҳақида хабар берди. Аммо тез орада агентлик «Қримда нефт маҳсулотлари билан ифлосланган иккита ҳудуд аниқланганини» эълон қилди. Улар Керч шаҳар пляжи ҳудудида ва Тобечик кўли яқинида жойлашган.
Воқеа жойига 150 га яқин киши ва 48 та техника келган. Пайшанба куни кечқурун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қримда нефт маҳсулотлари тўкилишини бартараф этиш бўйича ишлар якунлангани» ҳақида хабар берди. Соҳилнинг 4 кмга яқин қисми тозаланди, 2 тоннадан ортиқ ифлосланган қум ва тупроқ олиб чиқилди, 168 та қуш қутқарилди.
Пайшанба куни Краснодар ўлкаси оператив штабининг маълум қилишича, сўнгги кунларда Анапа ва Темрюк ҳудуди пляжларидан деярли 73 минг тонна нефт маҳсулоти билан ифлосланган қум олиб чиқилган. Уни қайта ишлаш учун олиб бориш ҳозирча максимал мумкин бўлган қайта ишлаш ҳажми ортиб кетганлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.
РФда мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда режим жорий этилди
Россия президенти Владимир Путин Керч бўғозида танкерлар ҳалокати оқибатида мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда ҳолат (ФҲ) эълон қилди. Бу ҳақда 26 декабр куни Қрим раҳбари Сергей Аксенов маълум қилди. Унга кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун федерал бюджетдан маблағ ажратилади.
Бир кун аввал Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев минтақавий даражада фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Бунгача, 17 декабрдан Анапа ва Темрюк районида муниципал даражада фавқулодда ҳолат жорий қилинган. 21 декабр куни нефть маҳсулотлари Қрим қирғоқларига етиб боргач, Керчда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Мавзуга оид
13:51 / 27.12.2024
РФда мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда режим жорий этилди
12:31 / 26.12.2024
Краснодар ўлкасида мазут тўкилиши сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди
11:34 / 26.12.2024
Қора денгизни қоплаган мазут доғининг коинотдан кўриниши — фото
15:36 / 23.12.2024