Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Қўрғонча» МФЙда жойлашган оилавий корхоналардан бири табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди, деб хабар беради «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Тойлоқтумангаз» ГТБ, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида рейд тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида аниқланишича, оилавий корхона (новвойхона) эгалари яширин йўл билан табиий газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган ва етказилган зарар 1,329 миллиард сўм миқдорида ҳисобланган.
Барча далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.
Декабр ўрталарида Наманган шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаси 3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган, ушбу шохобчага эгалик қилувчи МЧЖ масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Мавзуга оид
20:26 / 03.01.2025
Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024