Бош прокуратура хабар беришича, Наманган шаҳридаги МЧЖ раҳбари ва бошқалар жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.

Оқибатда 3 млрд сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат бўйича жамият раҳбари Б.Ж., жамият иш бошқарувчиси С. ва “Наманганшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими собиқ газчиси О.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибида ушланган.