Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштиряпти
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда даромад солиғи ва ҚҚС ставкалари 2028 йилгача оширилмайди.
Қайд этилишича, солиқ ставкаларининг оширилмаслиги адолатли рақобат учун шарт-шароитларни таъминлаш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган.
"Ҳозирда фойда солиғининг базавий ставкаси 15 фоизни ташкил этади. Республика резидентлари дивиденд олиш учун 5 фоиз солиқ тўлайдилар, хорижий фуқаролар ва компаниялар учун эса фойда солиғи юқорироқ, - дейилади мақолада. Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси - 12 фоиз. Мазкур солиқнинг 0 фоиз миқдордаги ставкаси айрим коммунал хизматлар ва экспорт операциялари учун амал қилади".
Агентлик Ўзбекистон 2025 йили 43 миллиард АҚШ долларлик инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштираётганини эслатиб ўтади. Консолидациялашган бюджет даромадлари қарийб 33,4 миллиард доллар, харажатлари эса 37,3 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 28.12.2024
2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
16:43 / 10.12.2024