Сеулда четлатилган президент тарафдорлари ва танқидчиларининг акциялари бўлиб ўтди
Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган Юн Сок Ёл қароргоҳида унинг тарафдорлари ва танқидчилари бир вақтнинг ўзида митинг ўтказди. Уни ҳибсга олиш ҳақидаги ордер 6 январгача амал қилади. Аввалроқ терговчилар Юнни ҳибсга ололмаганди.
Корея Республикасининг лавозимидан четлатилган президенти Юн Сок Ёл қароргоҳи яқинида 5 январ, якшанба куни бир вақтнинг ўзида унинг тарафдорлари ва танқидчиларининг митинглари бўлиб ўтди. Уларни полиция кордонлари ажратиб турди. Ҳар бир акцияда қор ёғишига қарамай, юзлаб одамлар иштирок этди.
Юннинг рақиблари унинг муддати 7 январга ўтар кечаси тугайдиган суд буйруғига асосан ҳибсга олишни талаб қилишган. «Президент хавфсизлик хизмати жиноятчини яширишда давом этмоқда, юқори мартабали амалдорлар ўртасидаги коррупцияни тергов қилиш бошқармаси эса бўшашиб ишламоқда», — дея AP агентлиги мухолифат фаолларидан бирининг сўзларини келтирди.
Қарама-қарши лагердаги намойишчилар «мамлакат ва демократияни ҳимоя қилиш» зарурлиги ҳақида гапирди. «Мен урушни бошдан кечирдим ва коммунистларга қарши курашиш учун минус 20 даражада қорда юрганман. Ҳозирги қорлар ҳеч нарса эмас. Бизнинг урушимиз яна бошланмоқда», деди кекса фаол AFP'га.
Қўриқлаш хизмати Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга халақит берди
Мамлакат президенти Юн Сок Ёл ишини тергов қилаётган жанубий кореялик терговчилар 3 январ куни эрталаб Сеулдаги қароргоҳига уни қўлга олиш учун етиб келди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.
Жанубий Кореянинг юқори мартабали ҳукумат амалдорлари учун Жиноят қидирув хизмати (CIO) ва полиция ходимлари Юннинг қароргоҳига келган. 50 кишидан иборат тергов гуруҳи қароргоҳ ҳудудига кирди, бироқ ҳарбийлар йўлни тўсиб қўйишди. Терговчилар ҳарбий хизматчиларнинг икки қаторини ёриб ўтишга муваффақ бўлди, аммо Юннинг қўриқчилари уларни ичкарига киритмади.
Yonhap агентлигининг хабар беришича, полиция президент қароргоҳи яқинида тартибни сақлаш учун 45 та махсус бўлинма ва 2700 нафар ходимни жойлаштирган. Унинг ёнида Юннинг 1,2 минг тарафдори йиғилиб, «президентни ҳимоя қилиш» ва «импичментни бекор қилиш»га чақиришди. Улардан баъзилари полиция билан тўқнашган.
Мавзуга оид
18:41 / 07.01.2025
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордери муддати узайтирилди
21:11 / 06.01.2025
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади — ОАВ
09:10 / 03.01.2025
Қўриқлаш хизмати Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга халақит берди
20:45 / 02.01.2025