Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди
Zamin жамғармаси ва Ўзгидромет қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ишга туширилди.
Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи учта янги автоматик станция ишга туширилди. Улар Zamin жамғармаси ва Ўзгидромет агентлигининг «Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида ўрнатилди.
Жамғарма матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонда лойиҳа бошланганидан буён monitoring.meteo.uz миллий платформасининг ягона маълумотлар базасига 19 та автоматик станция уланган.
Ушбу сайтда улар бинафша рангда, учта янги эса тўқ яшил рангда белгиланган. Хусусан, биттаси «Уч қаҳрамон» пости ҳудудида, иккинчиси «Зенит» заводи ҳудудида ва учинчиси «Янги Ўзбекистон» боғи ёнида ўрнатилди.
Станциялар шунчаки детектор ёки датчиклар эмас, балки ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш учун тўлиқ жиҳозланган лабораториялар ҳисобланади.
Horiba (Япония/Германия) ишлаб чиқарган ушбу станциялар эталон сифатида тан олинган бўлиб, улар Финландия метеорологик институти каби етакчи ташкилотлар томонидан ўз ўлчов ускуналарини созлаш учун қўлланилади.
Мавзуга оид
08:01 / 27.12.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
11:34 / 26.12.2024
Қора денгизни қоплаган мазут доғининг коинотдан кўриниши — фото
16:36 / 13.12.2024
Ҳавонинг ифлосланиши одамларда депрессияни оширади — тадқиқот
14:42 / 05.12.2024