Туронбанк корпоратив мижозлар учун махсус бизнес-семинарлар ташкил этиш лойиҳасини йўлга қўйди
Банк томонидан ташкил этилган "Инқироз вақтида стратегияни тўғри танлаш" мавзусидаги илк бизнес тренингда “Сколково” Москва бошқарув мактаби профессори иштирок этди.
Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини янада ривожлантириш, маҳсулотлар қаторини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида доимий изланиш олиб боради. "Туронбанк" АТБ ўз мижозларини нафақат молиявий қўллаб қувватлаш балки, ҳар томонлама уларга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Корпоратив мижозлар учун халқаро тоифадаги профессорлар билан ҳамкорликда, турли долзарб мавзуларга бағишланган бизнес-тренингларнинг ташкил этилиши бу йўналишда амалга оширилаётган яна бир муҳим қадамлардан биридир.
Корпоратив мижозлар учун ташкил этилган илк бизнес тренинг “Сколково” Москва бошқарув мактаби профессори иштирокида ўтказилиб, "Инқироз вақтида стратегияни тўғри танлаш" мавзусига бағишланди.
Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад, йирик тадбиркорлар ҳамда банк ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлар амалиётда дуч келадиган масалаларга ечим топишида уларга кўмаклашишдан иборатдир. Шу билан бирга мазкур лойиҳа тадбиркорлар учун ўзаро мулоқот ва тажриба алмашиш майдонига ҳам айланмоқда.
Реклама
Мавзуга оид
17:00
Ўзбекистон француз бокси “Сават” Асcоциациясининг навбатдаги конференция йиғилиши бўлиб ўтди
14:00 / 29.12.2024
Туронбанкда ёшлар сиёсати ва уларга оид амалга оширилаётган лойиҳалар
17:00 / 25.06.2024
Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
19:00 / 14.03.2024