Европа Иттифоқи авиакомпанияларга Россиянинг бешта шаҳри устидан парвоз қилмасликни тавсия этди
Тавсия хавфсизлик рухсатномасини олган хорижий авиаташувчиларга (учинчи давлатларга) ҳам тегишли.
Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) Россия ҳаво ҳудудига оид янги бюллетенни чиқарди. Унда авиаташувчиларга Россия ҳаво ҳудудида шарқий узунликдаги 60-меридиандан ғарбда парвозларни амалга оширмаслик тавсия этилади. Гап Москва, Ростов-на-Дону, Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Самара шаҳарлари ҳақида кетмоқда.
«Ушбу тавсия EASA ташкилотидан хавфсизлик рухсатномасини олган хорижий авиаташувчиларга (учинчи давлатларга) ҳам тегишли», дейилади материалда.
Тавсия 2025 йил 31 июлгача амал қилади, аммо янгиланган хавфсизлик ва таҳдидларни баҳолаш асосида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Агентликнинг эслатишича, ҳозир Европа Иттифоқининг бирорта авиакомпанияси Россия ҳаво ҳудуди орқали парвозларни амалга оширмайди. Бироқ, учинчи давлатларнинг бир қатор ташувчилари хавф-хатарларга қарамай, ундан фойдаланишда давом этмоқда.
Аввалроқ, Озарбойжоннинг AZAL авиакомпанияси Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатган эди. Бу қарор авиакомпания самолётининг Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинидаги ҳалокати билан боғлиқ бўлди.
Шундан сўнг, FlyDubai (БАА), Turkmenistan Airlines, El Al (Исроил), Qazaq Air (Қозоғистон), Qanot Sharq (Ўзбекистон) авиакомпаниялари ҳам маълум муддатга Россияга парвозларни тўхтатди.
Мавзуга оид
21:29
АҚШ Россиянинг «Газпром нефть» ва «Сургутнефтегаз» компанияларига қарши санкциялар киритди
17:20
Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар камайгани қайд этилди
07:50
«Экозащита!» асосчиси Россиядан Германияга уран импортини танқид қилди
21:45 / 09.01.2025