Канадада Ўзбекистон бош консулхонасини очиш режалаштирилмоқда
Канада, Бразилия, Куба билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундлари ташкил этилади.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Канада, Бразилия ва Америка қитъасининг бошқа етакчи ҳамкор мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Канада, Бразилия, Куба билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундлари ташкил этилади.
Канадада Ўзбекистон Бош консулхонасини очиш масаласи ишлаб чиқилади.
Бразилия, Канада, Аргентина ва бошқа етакчи давлатларнинг салоҳиятли компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва турли иқтисодий тадбирлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилади.
Куба билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади.
Лотин Америкасида қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган мамлакатларнинг мутасадди вазирлик ва давлат идоралари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади ва ўзаро тажриба алмашилади.
Маданий ва спорт соҳасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун Ўзбекистон ва Лотин Америкаси давлатларида ташкил этиладиган турли тадбир ва фестивалларда соҳа вакиллари иштироки таъминланади.
Мавзуга оид
21:31 / 10.01.2025
“Трамп безори, Маск эса тентак” – канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими?
17:27 / 09.01.2025
Империалист Трамп: у ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда
16:16 / 09.01.2025
Канада, Дания ва Панамадагилар Трампнинг ҳудудий даъволари бўйича қандай фикрда?
10:30 / 08.01.2025