Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида уста тузатиш учун қолдирилган телефон орқали мижознинг пулларини ечиб олди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида устахонада қолдирилган телефондан ўзганинг пулларини ўғирлаган шахс ушланган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 9 млн сўм номаълум тарзда ечиб олинганини билдирган. Тезкор суриштирувлар давомида бу ишни 31 ёшли телефон устаси бўлган шахс содир этгани аниқланган.
Sevimli телеканалининг Zamon информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, жабрланувчи бузилган телефонини тузатиш учун устага олиб борган.
Уста уни тузатиш пайтида мобил иловалар орқали банк картасига кирган. Сўнг мижознинг картасига тушган 9 млн сўмни ўзининг картасига ўтказиб олиб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб ўғрилик қилиш) билан жиноят иши очилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
11:00 / 22.02.2026
3 хил товланувчи арчазор, гўзал шаршара: Лашкаракда бир кун
08:34 / 08.02.2026
Ангренда кўп қаватли бинода ёнғин чиқди
12:05 / 07.01.2026