Жамият | 08:22 / 26.02.2025
40958
1 дақиқада ўқилади

ЙПХ ходимлари тўхтатган машинадан наркотик модда топилди

25 феврал куни "Шарқ" ЙПХ масканига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари томонидан Onix русумли транспорт воситаси тўхтатилди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 25 феврал куни "Шарқ" ЙПХ масканига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари томонидан Onix русумли транспорт воситаси тўхтатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида автомашинада йўловчи сифатида келаётган шахс ўзининг ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холислар иштирокида ушбу шахс текширилганда кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқланди ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида ушбу шахс ким экани тўғрисида маълумот берилмаган.

Kun.uz манбаси қўлга олинган шахс хонанда Шаҳриёр экани ҳақида хабар берган, аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади.

Мавзуга оид