Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди
Турли МЧЖлар ташкил қилиб, осон шартларда машина олиб бериш ваъдаси билан одамларни алдаган 13 киши жиноий жазога тортилди. Судланганларнинг 2 нафари аёл. Улардан бири 6 ой олдин “Тоштурма”да фарзандли бўлган. Аёлнинг тайинланган жазони 3 йил муддатга кечиктириш ҳақидаги илтимосномаси суд томонидан рад этилди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкентда бир нечта МЧЖлар ташкил этиб, машина олиб беришни ваъда қилган ҳолда 600 нафарга яқин одамни чув туширган 13 кишига ҳукм ўқилди. Суд уларга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Судланувчилар олдинроқ 450 дан ортиқ жабрланувчининг аризаси билан жиноий жазога тортилганди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида яна 180 дан ортиқ жабрланувчининг аризасига кўра ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, судланувчиларнинг 2 нафари аёл киши. Улардан бири, ҳисобчи вазифасида ишлаган аёл бундан 6 ой олдин “Тоштурма”да фарзандли бўлган.
“14 ойдан бери Тоштурма”даман. Боламни ҳам ўша ерда туғдим. Болам 6 ойлик бўлди. Лекин ҳеч ким менинг эҳтиёт чорамни ўзгартириб бермади”, деган аёл судда.
Судланувчилар «Ishonch Auto Leasin», «Ishonch Leasin Car», «Mega Avto Leasin», «Mega Auto Leasin-Hamkor», «Asr Auto Leasin», «Asr Auto» каби МЧЖлар очиб, фуқароларга автомобил олиб беришни ваъда қилишган. Улар шартнома қилганларнинг кам қисмига машина олиб берган.
Судланувчилар 189 дан ортиқ жабрланувчига жами 5 млрд 240 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказган. Улар тушган маблағларнинг кўп қисмини ўзлаштириб юборишган. Шу сабабли янги МЧЖлар ташкил этиб, улардан тушган маблағ ҳисобига олдинги МЧЖ билан шартнома тузган фуқароларга машина олиб берган. Ушбу шаклдаги молиявий пирамида оқибатида судланувчилар фуқаролардан катта миқдорда қарз бўлиб қолган.
Суд ҳукми билан судланувчиларга турли муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Икки аёлдан бири 6 йил 6 ой, чақалоғи бўлган аёл эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди.
Болали аёлнинг тайинланган жазони 3 йил муддатга кечиктириш ҳақидаги илтимосномаси суд томонидан рад этилди. Судланувчи буни ҳисобчи лавозимида ишлаган аёл жуда катта миқдордаги суммани танишларининг банк карталарига ўтказиб, нақдлаштиргани билан изоҳлаган.
Олдинроқ “Umid avto” раҳбари Абдуманноп Абдураҳмонов қамоққа олингани, у жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланаётгани хабар қилинганди. Бундан олдин эса Kun.uz суриштирувидан сўнг “Halal Auto Leasing kompany” МЧЖ мансабдорлари қамоққа олинганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

23:59 / 25.07.2025
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда

22:48 / 25.07.2025
«Bilol's motors» автосалони раҳбари устидан суд бошланди

18:40 / 25.07.2025
Вазир ўринбосари Тошкентнинг бош режаси ўзгаришини рад этди. Лекин акс баёнотлар ва лойиҳалар кўп

17:48 / 25.07.2025