Paynet: 2024 йил якунлари ва жорий йил режалари ҳақида
Paynet компанияси 2024 йилдаги фаолияти натижаларини сарҳисоб қилиб, таҳлилий маълумотлар ва асосий кўрсаткичларнинг сезиларли ўсиши билан тасдиқланган ижобий натижаларни намойиш этмоқда.

Фото: Paynet
Ҳажм ва фойдаланувчилар сонининг ўсиши
Эълон қилинган ҳисоботга кўра, 2024 йилда қайта ишланган транзакцияларнинг умумий ҳажми 96 триллион сўмни ташкил этиб, бу 2023 йилнинг шу кўрсаткичидан икки баравар кўп бўлди. Ушбу жадал ўсиш компаниянинг хизматларни такомиллаштириш ва мижозлар базасини кенгайтириш бўйича мақсадли саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилди.
Тушумнинг умумий ҳажми 1,1 триллион сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 53 фоизга ошди. Компаниянинг соф фойдаси 282 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 87 фоизга ўсди. Йил мобайнида компания давлат бюджетига 139 миллиард сўм миқдорида солиқ тўловларини амалга оширди.
Paynet мобил иловасидан фаол фойдаланувчилар сони 2,6 миллионга етди. Бундан ташқари, 2024 йил декабр ойига келиб ўртача ойлик тўлов қилувчи фойдаланувчилар сони 23 миллиондан ошди.
Шунингдек, компания ўз тармоғини кенгайтириб, фаол нуқталар сонини 26 мингтага етказди. Ушбу ютуқлар Paynet компаниясига Ўзбекистондаги рақамли тўловлар бозорида етакчилик мавқеини мустаҳкамлаш имконини берди.
Paynet’нинг 2024 йилдаги фаолиятининг асосий йўналиши илғор технологияларни жорий этиш бўлди. Энг кўзга кўринган ташаббуслар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- янги тўлов ечимларини, шу жумладан P2P ўтказмалари, QR-тўловлар ва контактсиз тўлов усулларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;
- янги молиявий ва тижорат ташкилотлари билан интеграциялашув орқали ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлаш;
- мобил илованинг функционалини янгилаш, кешбэк дастурларини такомиллаштириш ва фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш;
- компания агентларини ўз-ўзига хизмат кўрсатиш киосклари тармоғини ўрнатиш ва кенгайтиришга рағбатлантириш, бу эса аҳоли учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини сезиларли даражада оширди.
2025 йил учун стратегия
2025 йилда Paynet нафақат ўсиш суръатларини сақлаб қолишни, балки молиявий хизматларни рақамлаштиришнинг янги босқичига чиқишни мақсад қилган. Компаниянинг асосий режалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш учун тўлов хизматларини рақамлаштиришни чуқурлаштириш;
- кичик бизнес вакилларини тўловнинг рақамли усулларидан фойдаланишга, шу жумладан давлат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали жалб қилиш;
- банк агенти сифатида кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш;
- иш самарадорлигини ошириш учун маълумотларни қайта ишлашнинг янги моделларини ишлаб чиқиш;
- маҳсулот турларини кенгайтириш ва янги йўналишларни жорий этиш орқали тизим орқали транзакциялар сонини кўпайтириш.
"2024 йил нафақат ўсиш ва кенгайиш йили, балки компания тарихида муҳим босқич бўлди. Paynet ўз фаолиятининг 20 йиллигини нишонламоқда, бу нафақат барча ходимлар, мижозлар ва ҳамкорлар учун муҳим ютуқ, балки ўсиш ва бозордаги мавқеини мустаҳкамлашнинг янги босқичи ҳамдир. Биз мижозларимиз ва ҳамкорларимизга ишонч учун миннатдормиз ва ишонамизки, 2025 йил Ўзбекистонда тўлов саноатини ривожлантириш учун янада кўпроқ имкониятлар яратади," — деди "Paynet" АЖ бош директори А.С. Исамуҳамедов.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48
Мавзуга оид

17:00 / 10.06.2025
Расмиятчиликларсиз диплом ҳимояси: Paynet дипломни карера сари қадамга айлантирмоқда

15:30 / 29.04.2025
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди

09:30 / 29.03.2025
Paynet ва Асака Банк стратегик меморандум имзолади

16:19 / 13.01.2025