Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди
DolphinGemma номини олган модел содда товушли «луғат» яратишга ёрдам беради — унинг ёрдамида делфинлар билан тил топишиш мумкин.

Фото: DolphinGemma
Google компанияси одамларга реал вақт режимида делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берадиган технологияни тақдим этди. DolphinGemma номини олган ихтиро сунъий интеллект асосида ишлайди.
Делфинлар сайёрадаги энг ақлли жонзотлардан ҳисобланади. Ёввойи делфинларни ўрганиш лойиҳаси тадқиқотчилари узоқ йиллардан бери уларнинг мураккаб ижтимоий алоқалари устида иш олиб боради. Бу вақт давомида мутахассислар Багам ороллари яқинидаги Атлантика делфинлари тўдасининг кўплаб аудио ва видеоларини тўплашга муваффақ бўлган. Шундан сўнг, тадқиқотчилар товушларни делфинларнинг хатти-ҳаракатларига мослаб чиққан.
Тадқиқотчилар инсон ва делфин ўртасида мулоқот ўрнатиш мумкин деб ҳисоблаб келган, аммо яқин вақтгача денгиз сутэмизувчиларига хос мураккаб товуш ва импусларни тушунишга қодир технологиялар мавжуд эмас эди. Сунъий интеллект пайдо бўлиши билан эса барчаси ўзгарди: DolphinGemma модели содда товушли «луғат» яратишга ёрдам беради — унинг ёрдамида делфинлар билан тил топишиш мумкин.
Янги технология бир-бири билан мулоқот қиладиган делфинларнинг товушларини тушуниш имконини беради. Унинг асосини тил модели (LLM) ташкил этади — Google бундан Gemini тизимида ҳам фойдаланади. DolphinGemma моделининг ҳажми 400 миллионга яқин параметрдан иборат бўлиб, у худди ChatGPT сингари ишлайди: аудиосигналларни олади, уларни таҳлил қилади ва кейинги товуш қайси бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради.
Тажрибанинг биринчи босқичида делфинларни маълум товушлар орқали севимли объектлар билан боғлашга ўргатиш режалаштирилган. Олимлар вақт ўтиши билан делфинлар ушбу сунъий сигналлардан ўйин ўйнаш ёки одам билан мулоқот қилишни истаганида фойдаланишига умид қилмоқда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Жамият | 17:22 / 18.07.2025
-
Россияга қарши янги санкциялар, Ҳамаснинг баёноти ва Сурия билан сулҳга рози бўлган Исроил – кун дайжести
Жаҳон | 13:12
-
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди
Жаҳон | 12:41
-
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди
Ўзбекистон | 12:30
Мавзуга оид

21:41 / 15.07.2025
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади

18:22 / 10.07.2025
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025