Жаҳон | 05:17 / 01.09.2025
3093
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ғазони тиклаш бўйича 10 йилга мўлжалланган режани кўриб чиқмоқда

Режага кўра, Ғазо сектори камида 10 йил, “гўзал туристик курорт” ва юқори технологиялар марказига айланмагунича Вашингтон шафелиги остида бўлади. 

Фото: Getty Imagеs

АҚШ ҳукумати Ғазо секторини тиклаш ва ривожлантириш бўйича 10 йилга мўлжалланган режани кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Washington Post газетаси.

Нашрнинг ёзишича, режага кўра, Ғазо сектори камида 10 йил, “гўзал туристик курорт” ва юқори технологиялар марказига айланмагунича Вашингтон шафелиги остида бўлади. 

Лойиҳада секторни тиклаш вақтида бутун аҳолини бошқа мамлакатга ёки қўриқланадиган ҳудудга вақтинчалик кўчириш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, секторни тарк этишга рози бўлган ҳар бир фаластинликка 5 минг доллар нақд пул берилади ва бошқа жойда яшаши учун тўрт йиллик ижара ҳақи ҳамда бир йиллик озиқ-овқат харажатларини қоплайдиган субсидия тақдим этилади. 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид