Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул Бош прокуратураси Нетаняҳуни геноцидда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди
Прокуратура 37 нафар исроиллик сиёсий ва ҳарбий арбобларга нисбатан тўпланган далиллар «геноцид» ва «инсонга қарши жиноятлар» аломатларидан далолат беришини таъкидламоқда.
Фото: Reuters
Туркиянинг Истанбул шаҳри Бош прокуратураси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, собиқ мудофаа вазири Йоав Галлан ва яна 35 нафар исроиллик сиёсий ва ҳарбий арбобларни ҳибсга олиш учун ордер берганини эълон қилди. Тегишли баёнот прокуратура томонидан 7 ноябрь куни X ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
Прокуратура тўпланган далиллар «геноцид» ва «инсонга қарши жиноятлар» аломатларидан далолат беришини таъкидламоқда.
Баёнотда Ғазонинг тинч аҳолисига ҳужумлар, гуманитар йўлакларнинг блокадаси, шифохоналарга зарбалар, шунингдек, халқаро сувларда Sumud гуманитар флотилиясига ҳужум қайд этилган.
37 нафар айбланувчи орасида Нетаняҳу ва Галландан ташқари, Ицхак Ҳерцог (Исроил президенти), Бени Ганс, Итамар Бен-Гвир, Эйял Замир, Давид Салама ва бошқа юқори мартабали шахслар бор.
Қайд қилинишича, прокуратура илтимосига кўра, навбатчи суд ушбу шахсларни ҳибсга олиш учун ордер бериш тўғрисида қарор чиқарди.
«Туркия Фаластин халқига қарши инсониятга қарши жиноятларда айбдор бўлганларнинг барчасини жавобгарликка тортиш учун халқаро ҳуқуқ тамойиллари доирасида ҳаракат қилади. Тергов пухта ва ҳар томонлама давом этмоқда», дейилади прокуратура баёнотида.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ордер Туркия юрисдикцияси доирасида кучга эга ва халқаро ҳужжат ҳисобланмайди. Шунга қарамай, у Туркиянинг Ғазодаги воқеаларга муносабатини акс эттиради ва Исроилга нисбатан дипломатик босимни кучайтиради.
Мавзуга оид
08:33
Трамп: АҚШ Эрон бўйича мақсадига етди, ҳужумлар тез орада тўхтайди
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
08:37 / 30.03.2026
Эрондаги оғир сув заводи Исроил зарбасидан кейин ишдан чиқди
23:48 / 29.03.2026