Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Халқаро метрик конвенцияга расман қўшилди
Конвенцияга қўшилиш ҳамкорлар, инвесторлар ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон товарлари, хизматлари ва сертификатларига бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
Фото: Shutterstock
«Халқаро метрик Конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонун қабул қилинди. Натижада Ўзбекистон 1875 йилда имзоланган Халқаро метрик конвенцияга (ХМК) қўшилди, бу эса мамлакат учун метрология, фан ва халқаро савдо соҳасида янги имкониятлар очади.
Энди Ўзбекистон Халқаро оғирлик ва ўлчовлар бюроси (BIPM) фаолиятида иштирок этиш ва бошқа давлатлар билан биргаликда ўлчов стандартларини келишиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Миллий ўлчов эталонлари (масса, узунлик, ҳарорат, вақт ва бошқалар) халқаро ўлчовлар билан расман боғлиқ бўлади - бу мамлакат ичкарисида ва ташқарисида ўлчовларга бўлган ишончни оширади.
Калибрлаш ва метрологик назорат тартиб-таомиллари соддалаштирилади: Ўзбекистонда олинган натижалар барча иштирокчи мамлакатларда тан олинади, бу саноат, экспорт, маҳсулот сифати ва стандартлар учун муҳимдир.
Бу Ўзбекистон учун нега муҳим? Бу глобал иқтисодий ва савдо жараёнларига интеграциялашув сари қадам - мувофиқлаштирилган ўлчов тизими экспорт-импортдаги техник тўсиқларни камайтиради.
Илмий-техник салоҳият кучайтирилади: маҳаллий лабораториялар ва ишлаб чиқаришлар халқаро стандартлар асосида ишлай олади, бу эса сифат ва рақобатбардошликни оширади.
Конвенцияга қўшилиш ҳамкорлар, инвесторлар ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон товарлари, хизматлари ва сертификатларига бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
Мавзуга оид
19:07 / 02.08.2025
Ўзбекистон Халқаро метрик конвенцияга қўшилмоқчи. Бу нима беради?
23:46 / 27.05.2025
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади
10:45 / 13.03.2025
Ўзбекистоннинг Орхус конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги қонун имзоланди
11:43 / 14.09.2024