Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий бандлик агентликлари учун янги талаблар қўйилди
Агентликлар иш бошлашдан олдин БҲМнинг 4 000 баробари миқдоридаги маблағни тижорат банкидаги махсус депозит ҳисобвараққа жойлаштириши шарт.
Фото: 123RF
Хусусий бандлик агентликлари фаолияти кучайтирилган молиявий кафолатлар асосида амалга оширилади, деб хабар берди Миграция агентлиги.
Хабарга кўра, агентликлар ишни бошлашдан олдин БҲМнинг 4 000 баробари миқдоридаги маблағни тижорат банкидаги махсус депозит ҳисобвараққа жойлаштириши шарт.
“Маблағни Миграция агентлиги розилигисиз сарфлаш мумкин эмас. Aгар сарфланса — белгиланган муддатда маблағни тўлиқ тиклаш талаб этилади”, дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, маблағ банк, Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентлиги ўртасидаги махсус шартнома асосида сақланади.
Агар хусусий бандлик агентлиги қонун бузса ёки фуқаролар манфаатларига зарар етказса, Миграция агентлиги асосланган талабнома киритади. Банк депозитдан талаб қилинган суммани олиб, Миграция жамғармасига ўтказади.
Мавзуга оид
10:06 / 31.03.2026
АҚШдаги мавсумий ишлар: фуқароларга муҳим огоҳлантириш берилди
10:21 / 26.03.2026
Италия ўзбекистонликларни мавсумий ишга қабул қилади
10:16 / 26.03.2026
Швециядан 14 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
19:22 / 23.03.2026