Жамият | 19:00 / 12.12.2025
3341
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Навоийуран” давлат корхонасининг кредит рейтинги яна бир поғонага кўтарилди

Халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ratings “Навоийуран” давлат корхонасининг узоқ муддатли кредит рейтинги (long-term issuer credit rating) прогноз кўрсаткичи “барқарор” (Outlook Stable)дан “ижобий” (Outlook Positive)га кўтарилди.

Фото: Навоийуран

S&P агентлигининг BB-/positive рейтинги «Навоийуран» давлат корхонасида олиб борилаётган трансформация йўналишлари тўғрилиги, корхона иқтисодий-молиявий ҳолати барқарорлигини, ишлаб чиқариш таннархи пастлиги ва уран ишлаб чиқариш ҳажмлари йиллар давомида ўсиб бораётганлигини ҳамда жаҳондаги уран ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар билан ижобий ҳамкорлик олиб борилаётганлигини билдиради.

Рейтинг агентлиги кутилмасига кўра, EBITDA 2025 йил якуни билан сезиларли даражада ўсиши кутилмоқда. Шу билан бирга, стратегик шерикликлар ва қўшма корхоналар орқали хорижий инвестициялар жалб қилиниши ва даромаднинг барқарор ўсиши кутилмоқда.

S&P Global Ratings ҳисоб-китоби бўйича еврооблигациялар ва кредитлар орқали қўшимча маблағлар жалб қилгани ҳисобга олинганда ҳам, қарз юкининг EBITDAʼга нисбати (Leverage) кўрсаткичи 1 баробардан паст. Шу билан бирга, мазкур кўрсаткич 2022 йилдан буён “Навоийуран” ДК қарз юкини паст даражада сақлаб келмоқда.

“Янгиланган прогноз бизнинг ишлаб чиқариш ва молиявий барқарорлик стратегияларимиз тўғри йўналишда эканлигини тасдиқлайди. Бу биз учун фақат ташқи баҳо эмас, балки корхона давлатнинг узоқ муддатли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда изчил ва режалаштирилган йўл билан ҳаракатланаётганини кўрсатади", — дея таъкидлади “Навоийуран” давлат корхонаси бош директори Жамол Файзуллаев.

Шу билан бирга, S&P агентлиги келгуси йилда корхона кредит рейтингини яна кўтаришини билдириб, бунда корхона даромадлилик даражасини сақлаш, ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари бажариш ҳамда операцион пул оқимининг (FFO) қарзга нисбати 60% дан юқори бўлиши талаб этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид