Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда ҳуқуқ ва бухгалтерлик хизматлари 4,6 трлн сўмга етди
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 4,6 трлн сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга ёки 889,5 млрд сўмга ошган.
Фото: Shutterstock
Миллий статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 4,6 трлн сўмга тенг бўлган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга ошган бўлиб, мутлақ ўсиш 889,5 млрд сўмни ташкил этган.
Шу билан бирга, ҳисоблар тузиш, бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий тафтиш (аудит) соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 трлн сўмга етган. Бу эса ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги жами хизматлар ҳажмининг 43,3 фоизига тўғри келади.
Мутахассислар фикрича, ушбу йўналишларда хизматларга талабнинг ўсиши бизнес юритишда ҳисоб-китоб ва ҳуқуқий ҳимояга бўлган эҳтиёж ортиб бораётгани билан изоҳланиши мумкин.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026