Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш марказлари очиш ниятини билдирди
Икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи марта Ўзбекистон ва Латвия ташқи сиёсат идоралари ўртасида консуллик маслаҳат учрашувлари бўлиб ўтди. Музокараларда миграция, консуллик хизматларини рақамлаштириш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатлари Латвиянинг Латвия Ички ишлар вазирлиги, Латвия Фаровонлик вазирлиги, Латвия Чегара хизмати ҳамда Латвия Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари билан музокаралар ўтказган.
Учрашувда консуллик ва миграция соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилиб, консуллик хизматларини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Томонлар фуқароларни консуллик ҳисобига қўйиш бўйича тажриба алмашиб, икки давлат фуқароларининг ўзаро сафарлари шартлари юзасидан ҳам фикр алмашган.
Шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишлари муҳокамалар марказида бўлган. Эришилган келишувлар натижасида Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси расмий сайтида фуқароларнинг ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Латвия давлат меҳнат инспекциясига тўғридан тўғри мурожаат қилиш механизми яратилгани маълум қилинди.
Латвия томони Ўзбекистон томонидан илгари тақдим этилган миграция ва мобиллик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштиришга тайёр эканини билдирган.
Музокараларда иш берувчилар билан ҳам амалий натижаларга эришилгани қайд этилди. Хусусан, йил давомида минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини Латвияда қонуний асосда, муносиб меҳнат шароитлари ва иш ҳақи билан ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган. Бундан ташқари, Kreiss йирик транспорт-логистика компанияси Ўзбекистонда профессионал ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув марказларини очиш ниятини билдирган.
Қайд этилишича, ўтказилган музокаралар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан меҳнат миграциясининг хавфсиз, қонуний ва шаффоф механизмларини яратиш, халқаро шерикликни кенгайтириш ҳамда хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган режали ишлар давом этаётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
14:24 / 06.01.2026
Болтиқ денгизида Литва–Латвия оптик кабели шикастланди
14:37 / 25.12.2025