Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
Дунёдаги барча қурилган кемаларнинг 56,1 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда.
Фото: AFP
Хитой кемасозлик саноати 2025 йилда кетма-кет 16 йил давомида учта асосий кўрсаткич бўйича дунёда етакчи ўринни сақлаб қолди. Бу ҳақда мамлакат Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги хабарига таяниб «Интерфакс» хабар берди.
Ўтган йили мамлакатда фойдали юк сиғими 53,69 млн тонна (ўсиш 11,4 фоиз) ҳажмдаги кемалар қурилиши якунланди. Бу эса дунёдаги барча қурилган кемаларнинг 56,1 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келишини англатади.
Хитой кемалар қурилишига янги буюртмалар фойдали юк сиғими 107,82 млн тоннани ташкил этди. Дунёдаги барча янги буюртмаларнинг 69 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда.
Декабр ойи охирида Хитой кемасозлик компаниялари буюртмалари фойдали юк сиғимининг умумий ҳажми 274,4 миллион тоннага етди (31,5 фоизга ўсиш). Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой умумий жаҳон кўрсаткичининг 66,8 фоизини эгаллади.
Мавзуга оид
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
18:37 / 30.01.2026