Жамият | 12:31 / 03.03.2026
3200
1 дақиқада ўқилади

1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ғузор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўналишида рейд тадбири ўтказилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Рейд давомида “Қашқадарё” дарёси ўзанидан 39,5 минг м³ табиий қум хомашёсини махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, фуқаро А.Х. ва бошқалар Ғузор туманидаги “Қовчин” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси ўзанидан норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хомашёсини рухсатсиз қазиб олган. Ушбу ҳаракатлар натижасида 39,5 минг м³ қум қазиб олингани, давлат ва жамият манфаатларига эса 1 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани қайд этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид