Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ ойида жами 22 099 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Фото:Kun.uz
Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 минг донага ошган бўлиб, автоишлаб чиқариш соҳасида ижобий ўсиш динамикаси қайд этилмоқда.
Маълумотларга кўра, январ ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар русумлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
Cobalt — 6 993 дона;
Damas — 3 628 дона;
KIA — 2 298 дона;
Onix — 1 974 дона;
Tracker — 1 900 дона;
BYD — 1 352 дона;
Haval — 1 135 дона;
Chery — 757 дона;
махсус енгил автомобиллар — 2 062 дона.
Статистик маълумотларга кўра, ишлаб чиқариш ҳажмида Cobalt етакчилик қилган бўлса, Damas ва KIA русумлари ҳам юқори кўрсаткич қайд этган.
Мутахассислар таъкидлашича, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ички бозор талабининг сақланиб қолаётгани ҳамда экспорт имкониятларининг кенгаяётгани билан изоҳланмоқда.
Мавзуга оид
14:27 / 03.04.2026
Уй ва автомобил савдоси энди фақат банк орқали бўлади. Бу тизим қандай ишлайди?
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
20:54 / 02.04.2026
BYD глобал ўсишни намойиш этмоқда ва Ўзбекистонда ўз савдо рекордини янгилади
14:51 / 31.03.2026