15 Март

Жорий йил 11 март куни Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида таълим муассасаларини қўриқлашнинг янги тизими доирасида ўқувчи ва ўқитувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабларда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан пичоқ олиб юриш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланган.

14 Март

Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У тайинловга қадар Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

Абдуқаюм Тўхтақулов вилоят ССБ бошлиғи лавозимини тарк этган.

13 Март

Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлаши содир бўлди, оқибатда ҳиндистонлик талабалар жароҳатланди.

12 Март

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди.

9 Март

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Ёшлар кўли ҳудудини 2023 йил ноябр ойида ҳам фаолияти улгуржи савдо бўлган 5 ойлик фирмага 4 та 7 қаватли отел апартамент, замонавий экспо марказ, Хитой ва Европа ресторанлари қуриш учун бериб юборган. Бироқ кўл ҳудуди кўп ўтмай қайтариб олинган ҳамда 2024 йил январ ойи охирида бошқа фирмага берилган.

7 Март

Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган пиёдаларни уриб юбориши оқибатида шифохонага ётқизилган уч кишидан икки нафари вафот этди. Шу тариқа, қурбонлар сони 4 нафарга етди. Ҳайдовчи қамоққа олинган.

Фарғона вилояти ҳокимининг ғайриқонуний қарори Фарғона шаҳридаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилиши ортидан бекор бўлмоқда. Унгача кўл ва унинг 2,2 гектарлик ҳудуди 24 кунлик фирмага уй қуриш учун бериб юборилганди.

6 Март

Яна уч киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида ўқитувчи телефонини ўқувчига отиб, бошини ёрди. Туман ИИБ терговга қадар текширувни бошлади.

Kun.uz суриштирувидан сўнг Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтариладиган бўлди. Давактив агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли»нинг 24 кунлик фирмага уй, меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириб беришда бир қатор қонун талаблари бузилгани аниқланган.

5 Март

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Кўпроқ янгилик
Top