Непалда харобалар остидан тирик қолган 101 ёшли эркак чиқариб олинди

Жаҳон 03 Май 2015 888

0849840

Kun.uz: Непалнинг шимолида қутқарувчилар зилзила содир бўлгандан кейин 7 кун ўтиб, 101 ёшли тирик қолган эркак кишини чиқариб олишди.

Бу ҳақда 3 май куни маҳаллий полиция хабар берди. Полиция вакилининг маълумотларига кўра, Арун Кумар Сингх исмли бу кекса 2 майда ўз уйи харобалари остидан топилган. У ҳозирда шифохонада қолмоқда, деб хабар бермоқда “Франс Пресс” ахборот агентлиги.

Аввалроқ, Непал ҳукумати вайроналар остидан тирик қолганларни топишга умид қилмаётгани ҳамда қутқарувчилар етиб бориш қийин бўлган ҳудудларга борганларидан кейин қурбонлар сони кескин ошиши мумкинлигини айтган эди. 3 майда Непалнинг шимоли-шарқий қисмида ҳам бир эркак ва икки аёл топилгани маълум қилинганди. Непалда 2,8 млндан зиёдроқ одам зилзила туфайли ўз уйларини тарк этишган.

Охирги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 7 мингдан зиёдроқ киши ҳалок бўлган, 14 мингдан зиёдроғи жароҳат олган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар