[caption id="attachment_90380" align="alignnone" width="640"]© Газета.uz © Газета.uz[/caption] Ўзбекистонда Овчилик ва балиқчилик қоидалари қабул қилинади. Ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун Ягона порталда эълон қилинган. Қоидалар лойиҳасида овнинг қуйидаги турлари белгиланган: овчилик, ҳаваскорлик ва спорт ови, анъанавий ва бошқалар (илмий, маданий-маърифий, тиббий ва бошқа мақсадларда жониворларни овлаш). Ушбу қоидалар овчилик-балиқчилик хўжаликларини юритиш ва жониворлардан фойдаланиш соҳаларидаги муносабатларни тартибга солади. Шунингдек, ушбу қоидалар ов жониворлари ва балиқлардан фойдаланишнинг талаблари ва муддатларини, тақиқларини ҳам белгилайди.