Россиялик олимлар суяк цементини яратди

Жамият 05 Май 2015 1348

22100

Kun.uz: Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида фаолият юритувчи тадқиқотчилар гуруҳи суяк ўрнини босувчи цемент моддасини яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Волгабўйи Федерал тиббий тадқиқот маркази илмий ходими Антон Новиков ТАСС агентлигига маълум қилди. Шу пайтгача Россияга суяк ўрнини босувчи модда АҚШдан олиб кирилар эди. Эндиликда унинг муқобили Россиянинг ўзида яратилди. “Бизнинг цементимиз, АҚШда ишлаб чиқарилган муқобилидан фарқли равишда, заҳарли моддалар ажратмайди ва инсон суяги структурасини тўлалигича такрорлайди”, - таъкидлаб ўтди тадқиқотчи. Суяк ўрнини босувчи цемент форполимер асосидаги синтетик материалдир: айнан шу модда туфайли у суяк билан бирика олади. Новиковнинг сўзларига қараганда, ушбу модда ёрдамида аллақачон 80дан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилган. “Бизнинг модда ёрдамида 30 см кубгача бўлган суяк участкаларини тиклаш мумкин. Уни нейрожарроҳликда ҳам муваффақият билан қўллаш мумкин. у 10-15 йил мобайнида суяк билан бирикиб боради”, - дейди олим. Шунингдек, ушбу модда АҚШда ишлаб чиқариладиган муқобилига нисбатан анча арзонроқ ҳамдир: АҚШдан етказиладиган модданинг бир пакети 80 минг рубль турса, Россияда ишлаб чиқарилганининг шунча миқдори учун 18 минг рубль тўлаш кифоя.

xab-5
Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар