Пластик карталарни нақдлаштириб бериш баҳонасида 17 млн сўм ўғирлаган қаллоб қўлга олинди

Жамият 25 Май 2015 2176

Тошкентнинг Яшнобод туманида банк пластик карталаридаги маблағларни нақдлаштириб бериш баҳонасида турли шахслардан жами 17 млн сўм ўғирлаган фуқаро Собир Қудратов қўлга олинди.
Яшнобод туман прокурори ўринбосари Ботир Аглаевнинг “Ҳуқуқ” газетасига берган маълумотига қараганда, Умар исмли йигит 2014 йилнинг 2 август куни Қудратовга ўз пластик картасини бериб, ичидаги 9 482 000 сўмни нақдлаштириб беришни илтимос қилган. Қудратов картани олиб, ичидаги пулларни ечиб олган, аммо турли баҳоналар билан Умарни алдаб юраверган.
Орадан анча вақт ўтгач, Қудратовнинг қаллоблигини тушунган Умар ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Собир Қудратов қўлга олингач, илгарироқ у шу йўл билан у бошқа фуқаролар, жумладан, У. Абдуллаевга тегишли 2 202 000 сўмни, Г. Мавлоновга тегишли 5 150 000 сўмни ўзлаштиргани аниқланди.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар