Польшанинг янги президенти томонидан инкор қилинган Порошенко Польшага бориш фикридан қайтди

Жаҳон 27 Май 2015 3718

Украина президенти Пётр Порошенко Варшавада футбол бўйича Европа Лигасининг “Днепр” ва “Севилья” ўртасидаги финал учрашувига бормайдиган бўлди. Украина раҳбарига майдонда Польшанинг на янги президенти, на эски президенти ҳамроҳлик қилишни истамади.

Польшанинг янги президентининг матбуот котиби “Президент Порошенко Польшага сафарини бекор қилди”, деб хабар берди.

Украина президенти “Днепр” ва “Севилья” ўртасидаги “аср учрашуви”га келишни мўлжаллаган эди. У майдондан туриб Польшанинг янги президенти Анжей Дуда билан украина клубига мухлислик қилмоқчи эди, у билан алоқалар ўрнатиб, юзма-юз гаплашмоқчи эди.

Бироқ Дуда Порошенко билан учрашув ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўйилмаган, шунинг учун у бундан хабар топгач, бандлигини айтиб, Порошенко билан учрашишдан бош тортган.

Порошенко Дуда томонидан кўрсатилган беэътиборлик туфайлими ёки бошқа сабабларга кўра Польшага бориш фикридан қайтди.

Порошенконинг бу қарори украиналик футболчиларни қаттиқ ранжитиши мумкин, чунки Украинада шундай ирим бор: агар мамлакат президенти ўйинга ташриф буюрса, жамоага омад кулиб боқади.

Аввалроқ Порошенко Польшага мамлакатнинг янги президенти билан учрашиш мақсадида ташриф буюриши, ундан кейин Европа Лигасининг финал учрашувига бориши маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар