Ҳиндистонда ҳукм сураётган иссиқ ҳароратнинг қурбонлари сони 1,8 мингдан ошиб кетди

Жаҳон 29 Май 2015 2286

Ҳиндистонда ҳукм сураётган иссиқ ҳароратнинг қурбонлари сони 1826 кишига етди, деб хабар бермоқда 29 май куни Times of India нашри.

27 майдан бери мамлакатнинг жанубий штатлари Андхра-Прадеше ва Теланганеда 414 киши ҳалок бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, Андхра-Прадешда 1334 киши, Теланганеда 440 киши, яна 43 киши Одиша штатида, Гужарoтда 7 киши ва Нью-Деҳлида 2 киши ҳалок бўлган.

Иссиқ об-ҳаво яна бир қатор штатлар – Панжоб, Хариан, Уттар-Прадеш ва Ражастонда ҳам кузатилмоқда. Ҳимолой ён бағирлари ва Ҳимачал-Прадеш штатида 43,2 градуслик ҳарорат қайд этилди.

40 градусдан юқори бўлган об-ҳаво ҳарорати йилнинг бу вақтида Ҳиндистоннинг аксарият қисми учун хос бўлиб, ҳудудларга қараб март ойидан июнь ойигача об-ҳаво қуруқ келади, сўнгра ёмғирлар мавсуми билан алмашади. Апрель ва май ойлари энг иссиқ ва қуруқ ойлар ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар